14:56 / 24.03.2021
2141

Вазирлар Кенгаши раисининг AҚШда таҳсил олган ўринбосари Экология қўмитаси раисига ўринбосар бўлди

Жусипбек Казбеков - Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши хабар бермоқда.

Казбеков тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, Жусипбек Казбеков Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Колорадо штати университети (магистратура, АҚШ)ни тугатган.

Top