Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан маҳаллалар, кўчаларни тоза-озода ва обод сақловчи республика бўйича жами 100 нафар «Табиат уйғунлиги ҳимоячилари»га фарзандларининг умумий қиймати 916 млн 718 минг сўм миқдоридаги контракт тўловлари қоплаб берилди.
Шу муносабат билан, 30 декабр куни қўмита раиси маслаҳатчиси ҳамда агентлик директори Шарифбек Ҳасанов иштирокида Тошкент шаҳридаги танлов ғолиблари хонадонида бўлиб, махсус сертификатлар топширилди.

Аввалроқ ҳудудлардаги санитар тозалаш корхоналари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалик посбонларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танлови ўтказилиши ҳақида эълон берилганди. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 августдаги «„Табиат уйғунлиги ҳимоячиси“» танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 514-сонли қарорида белгилаб қўйилган.
«Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танловида санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи кўп йиллар давомида садоқатли меҳнат қилган ходимлари қатнашишди.



Танловда қатнашиш учун Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигига [email protected] электрон почта манзили ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси агентлиги ҳамда Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги бошқармалари орқали жами 182 ариза келиб тушган. Шундан сўнг, аризалар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири)нинг тегишли буйруғи билан тузилган комиссия иштирокида низом талаблари асосида шаффоф ва адолатли кўриб чиқилиб, баҳоланган ва 100 нафар муносиблари саралаб олинган. Янги йил байрами арафасида ғолибларнинг давлат олий таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларига агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан контракт тўловлари тўлаб берилди.
Булар:









