Хабар қилинишича, профиль эгаси мулоқот жараёнида ўзини Президент Администрацияси раҳбари деб таништириб, фойдаланувчилар билан ёзишмалар олиб борган, уй-жой ва банк кредитлари ажратиш ва бошқа масалаларда ёрдам кўрсатишини ваъда қилган.

Бунинг эвазига фуқаролардан 50 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача бўлган пул маблағларини пластик картасига туширган ҳолда ўзлаштириб, фирибгарлик йўли билан талон-торож қилган.

2021 йил 5 февраль куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳудудида тезкор-техник қидирув тадбири ўтказилиб, бу ҳаракатларни Чирчиқ шаҳар 3-кичик туманида вақтинча яшовчи 1982 й.т. М.М. содир этгани аниқланган ва телефон қурилмаси ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда фуқаро М.М.га нисбатан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.