Фарғонада туман ҳокими лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс тезкор тадбирда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, С.А. фуқаро И.Д.га ўзини ҳакамлик суди судясининг ёрдамчиси деб таништириб, гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали 210 минг доллар эвазига уни Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштириб қўйишини айтган.

С.А. келишилган пулдан 100 минг долларини олганда департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушланган. 

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.