Қайд этилишича, судланувчилар - Ш.Абдураҳмонов (1993 йилда Қирғизистонда туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ таъсисчиси ва директори), Б.Очилов (1994 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, “Brand community” МЧЖ раҳбари), Г.Думанова (1971 йилда Андижон вилоятида туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Андижон вилояти филиали менежери), Ғ.Ҳасанов (1990 йилда Хоразм вилоятида туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Хоразм вилояти филиали раҳбари), Ж.Пардаев (1991 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Тайлоқ тумани филиали раҳбари), Ж.Турсунов (1992 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Сурхондарё вилояти филиали раҳбари), Х.Уразолиев (1995 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Жиззах шаҳар филиали раҳбари), А.Шукуров (1985 йилда Навоий вилоятида туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ минтақа куратори), Д.Исломова (1977 йилда Наманган вилоятида туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган шаҳар филиали раҳбари), Б.Пўлатов (1995 йилда Фарғона вилоятида туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ минтақа куратори), А.Аҳмаджонов (1995 йилда Наманган вилоятида туғилган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ўқитувчиси), Ш.Носиров (1993 йилда Жиззах вилоятида туғилган, “Yarkoe Budushee” МЧЖ раҳбари), Б.Жалолов (1993 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, “JB-WORLD COMPANY” МЧЖ раҳбари) ва А.Солмонов (1981 йилда Наманган вилоятида туғилган, ишсиз)га нисбатан жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси А. Эргашев томонидан кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:

Ш.Абдураҳмонов Жиноят кодекси 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан оқланиб, Жиноят кодекси 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “б” банди, 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) 3-қисми ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;

Б.Очилов Жиноят кодекси 243-моддаси билан оқланиб, Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 228-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди;