Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хориждаги иш ўринлари бандлик агентликлари ўртасида очиқ танлов асосида тақсимланади
Миграция агентлиги хорижий иш берувчилардан жалб қилинган бўш иш ўринларини лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари ўртасида Xorijdaish.uz платформаси орқали очиқ танлов асосида тақсимлаш бўйича тартиб лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳада электрон оферта эълон қилиш, ариза қабул қилиш, ишчи комиссия хулосаси ва квоталарни автоматик тақсимлаш механизмлари белгиланган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги хорижий иш берувчилар ва (ёки) рекрутинг агентликларидан жалб қилинган бўш иш ўринларини лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари (ХБА) ўртасида тақсимлаш тартибини белгилайдиган ҳужжат лойиҳасини тайёрлади.
Лойиҳага кўра, Агентлик хориждан жалб қилинган иш ўринларини электрон оферта шаклида Xorijdaish.uz платформасида эълон қилади ва ХБАнинг шахсий кабинетларига автоматик хабарнома юборади. Офертада иш берувчи ҳақидаги маълумотлар, касб номи ва квота сони, иш ҳақи ва иш шароити, номзодларга қўйиладиган талаблар, ариза топшириш муддати ҳамда ҳамкорлик шартномасининг асосий шартлари акс эттирилиши назарда тутилган.
Қайд этилишича, ХБА квота тақсимотида иштирок этиш учун розилик аризасини фақат электрон шаклда, шахсий кабинет орқали юборади ва ариза ЭРИ билан тасдиқланади. Аризаларни кўриб чиқиш Агентлик ҳузурида ташкил этиладиган доимий фаолият юритувчи Ишчи комиссия томонидан амалга оширилади. Комиссия ариза ва ҳужжатларни 3 иш куни ичида таҳлил қилади ҳамда иштирокига рухсат бериш, қўшимча маълумот сўраш ёки рад этиш тўғрисида хулоса беради. Қарорлар электрон протокол шаклида расмийлаштирилиб, ЭРИ билан тасдиқланиши кўзда тутилган.
Лойиҳада квоталарни тақсимлаш механизми ҳам белгиланган. Унга кўра, иштирокига рухсат берилган барча ХБАга квоталар аввало тенг асосда тақсимланади. Агар тенг тақсимотдан кейин қолдиқ квоталар қолса, улар шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажарган ХБАга устуворлик берган ҳолда тақсимланади. Айрим истисно ҳолатларда (тизим ишга тушишининг дастлабки жараёнларида) квоталар талабгорлар сонидан кам бўлса, аризалар платформага келиб тушган вақтга қараб тақсимланиши ҳам назарда тутилган.
Шунингдек, квота ажратилгандан сўнг Агентлик ва ХБА ўртасида 5 иш куни ичида электрон шартнома тузилиши белгиланган. Агар ХБА белгиланган муддатда шартномани ЭРИ билан тасдиқламаса, у квотадан воз кечган ҳисобланади ва бу кейинги тақсимотларда ХБА рейтингига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Лойиҳада квоталар бажарилиши устидан назорат тўлиқ электрон тарзда йўлга қўйилиши, бажарилиш ҳолати Xorijdaish.uz'да реал вақт режимида акс этиши кўрсатилган. Мажбуриятларни бажармаган ХБАга нисбатан огоҳлантириш, кейинчалик эса 3 ойдан 6 ойгача навбатдаги квота тақсимотларида иштирокини чеклаш каби чоралар қўлланиши мумкин.
Мавзуга оид
22:22 / 30.05.2026
Ўзбекистонликлар круиз кемаларида ишлашга таклиф этилмоқда
08:47 / 11.05.2026
Австрия ўзбекистонликлар учун янги иш ўринлари очмоқчи
20:57 / 03.04.2026
Қарзини узолмасдан банкрот бўлаётган фирмаларга оёққа туриб олишида ёрдам берилади
08:45 / 11.02.2026