Ўзбекистон | 09:32 / 25.03.2021
1584
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда икки кишини 1 500 доллар эвазига ишга киритмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди

Фото: Иллюстратив

Қашқадарё вилояти Китоб туманида икки нафар шахсни 1 500 АҚШ доллари эвазига ишга киритмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, Китоб тумани Бештерак қишлоғида яшовчи С.Г. 2021 йил 5 март куни ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилиб, шу туманнинг Қўшчинор қишлоғида яшовчи С.З. 2020 йил 7 июль куни «Сизни Миллий гвардияга ишга жойлаштириб қўяман», — деб 500 доллар олганини маълум қилган.

Бундан ташқари, С.З. Китоб тумани Панжи қишлоғида яшовчи У.М.га «Сизни Интер Инжиниринг қўшма корхонасига ишга жойлаштириб қўяман», — деб, ундан 1000 АҚШ доллари ва 100 минг сўм миқдоридаги пулларини олган.

Таъкидланишича, С.З. ҳар икки ҳолатда ҳам ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида фуқароларни алдаган ва юқоридаги инсонларнинг ишончига кириб, улардан олган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Китоб туман ИИБ тергов бўлинмаси томонидан С.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид