«Тана юриш, ҳаракат қилиш ва жисмоний фаол бўлишга мослашган. Шу сабабли, кунига 10 минг қадам юриш ҳар бир киши учун муҳим бўлган минимал жисмоний фаоллик ҳисобланади. Гоҳида бир ҳафта ичида босиб ўтилган қадамлар сонини ҳисоблаш қулайроқ бўлади. Ҳафтасига 70 минг қадам қишдан кейин ўзини тетик ҳис қилишга ёрдам беради», деб айтган мутахассис.
Ионованинг фикрича, скандинавча юриш (таёқ билан юриш) кўпроқ калория йўқотишга имкон беради. Бундай юриш билан тўғри шуғулланиш муҳим ҳисобланади.
«Скандинавча юришда таёқларнинг баландлиги тўғри танланиши муҳим. Бундай юришда биз кўпроқ калория сарфлаймиз, чунки қўл, бел, кўкрак мушакларини ишга соламиз. Скандинавча юриш қачонки у билан тўғри шуғулланганда фойдали», деб тушунтирган мутахассис.
Шифокор ортиқча вазн ёки оёқ бўғимларида муаммоси бор кишиларни югуриш улар учун хавфли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Бундай кишиларга пиёда юриш хавфсизроқ ҳисобланади.











