Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи босқичи бошланмоқда
Бугун, 29 март куни Қирғизистонда Хитойда ишлаб чиқарилган «SinoPharm» вакцинаси билан СОVID-19 инфекциясига қарши эмлашнинг биринчи босқичи бошланди.
«Кабар» ахборот агентлигининг хабар беришича, биринчи вакциналар Қирғизистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Алимқодир Бейшеналиев ва унинг ўринбосарлари томонидан қабул қилинган.
Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири брифингда Хитой вакцинасининг самарадорлиги юқори ва ҳеч қандай ножўя таъсирларни келтириб чиқармаганини айтиб ўтган.
Эмлаш икки марта, 25—28 кун оралиғида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Қирғизистон иммунопрофилактика маркази директори Гулбара Ишенаписованинг маълум қилишича, эмлашнинг биринчи босқичида Хитойнинг «SinoPharm» вакцинаси билан 75 минг киши эмланади.
Унинг сўзларига кўра, 19 март куни Хитойдан 150 минг доза вакцина мамлакатга олиб келинган.
«Эмлашнинг биринчи босқичида интенсив терапия бўлимлари шифокорлари, тез ёрдам ходимлари ва эпидемияда иш олиб бораётган эпидемиологлар эмланади. Шунингдек, эмлаш ўқитувчилар, божхона ва ички ишлар ходимлари орасида ҳам амалга оширилади», — деди Гулбара Ишенаписова.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026