Ўзбекистон | 12:01 / 30.03.2021
4422
2 дақиқада ўқилади

Жазони ижро этиш тизимида ишлаб чиқариш фаолияти янада кучайтирилади

Президент “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ички ишлар органлари тизимини янада такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси"га кўра, жазони ижро этиш тизимида ишлаб чиқариш фаолиятини янада кучайтириш мўлжалланмоқда.

Хусусан, қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқаришни янада кучайтириш бўйича янги чора-тадбирлар белгиланди:

жазони ижро этиш муассасаларига лицензия талаб этиладиган айрим фаолият турлари билан тегишли лицензияни олмасдан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини истисно тариқасида бериш;

Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармасини қайта ташкил этиш ва озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича давлат бюджетига жазони ижро этиш муассасалари томонидан ундирилган маблағларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмаларни ҳамда бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадларни жамғарманинг қўшимча манбалари сифатида белгилаш.         

Амалга ошириш шакли - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Ижро муддати - 2021 йил 15 май, масъул ижрочилар - ИИВ (Бобожонов), Молия вазирлиги (Ҳайдаров).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид