Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда тарбияланувчиларни урган тарбиячи ишдан бўшатилди
Бугун ижтимоий тармоқларда мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болаларни ураётгани акс этган видео лавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат Кармана туманидаги 2-сонли давлат МТТда содир этилганлиги маълум бўлди.
Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармасининг муносабатига кўра, 16 март куни Кармана туманидаги 2-сонли давлат МТТнинг «Бойчечак» гуруҳи тарбиячиси Муҳайё Бўранова педагогик этикага риоя қилмаган ҳолда айрим тарбияланувчиларга нисбатан қўпол хатти-ҳаракатлар содир этган.
Кармана туман Мактабгача таълим бўлими мудири Нафиса Халилова 18 март куни ҳолатни МТТ директори, айрим ота-оналар ва бошқа масъуллар иштирокида кузатув камерасининг хотирасини кўздан кечириш орқали ўрганиб чиққан. Тарбиячи Муҳайё Бўранованинг болаларга нисбатан содир этган ушбу хатти-ҳаракатига қонуний баҳо бериш учун видеолавҳа Кармана туман ИИБга юборилган.
Таъкидланишича, иш берувчи Муҳайё Бўранова билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилган. Шунингдек, ташкилотда назоратни сусайтириб юборганлиги учун МТТ директорига «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилган.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026