Тадбирни Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов очиб берди. Абдуҳакимов ҳозирда Хоразм вилоятида сафарда бўлиб тургани муносабати билан матбуот анжуманида онлайн равишда қатнашиб, мамлакатимизда туризмни ривожлантиришда яратилаётган қатор имкониятлар ҳақида сўзлади. Хусусан, Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлиги доирасида мамлакатимизда илк бора амалга оширилаётган шаҳар ичидаги шаҳар Minerva City ҳамда HYATT меҳмонхоналарининг қурилиши бу катта ўзгариш эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбир давомида Мурари Лал Жалан сўзга чиқиб, MJ Developers яшаш, ҳордиқ ва ишлаш учун шунчаки бинолар қурмайди – улар янги кўчмас мулк билан ҳаёт қанчалик ўзгариши мумкинлигини намойиш этиши ҳақида таъкидлади. Бухорода биринчи, Ўзбекистонда иккинчи 5 юлдузли, 223 номерли HYATT меҳмонхона 2022 йилда очилиши ҳақида айтиб ўтди.

Мурари Лал Жаланнинг сўзларига кўра, Бухорода қурилиши режалаштирилган HYATT меҳмонхонаси лойиҳаси MJ Developers ҳамда Hyatt Regency ҳамкорлигида амалга оширилади.

Шу ернинг ўзида MJ Developers компанияси Hyatt Regency Bukhara билан лицензияланган шартномани имзолади.

Hyatt Regency Bukhara

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Бухоронинг тарихий маркази яқинида жойлашган Hyatt Regency Bukhara меҳмонларга шаҳарнинг машҳур масжид-у мадрасалари ва эски бозорларнинг унутилмас таассуротларини тақдим этади. Тошкент билан бир қаторда Бухоро ҳам Ўзбекистондаги энг жозибали шаҳарлардан биридир. Меҳмонхона дам олиш учун сайёҳлар ва бизнес меҳмонлари учун идеал маскан бўлади.

Буюк ипак йўлида жойлашган Бухоро азалдан савдо, илм-фан, маданият ва дин маркази бўлган. Бухоронинг меъморий кўркамлиги қадимги шаҳар мақомини ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига кўтарди, бу эса дунёнинг турли бурчакларидан улкан «Арк» қўрғони ёки «Боло Ҳовуз» масжидига қизиқувчиларни жалб қилади. Бошқа маҳаллий диққатга сазовор жойлардан саналган Исмоил Сомоний мақбараси ва Калон масжиди ҳам меҳмонхонага яқин масофада жойлашган.