Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram асосчиси БААнинг энг бой миллиардери деб топилди
Дуровнинг бойлиги 17,2 млрд доллар деб баҳоланмоқда, бу 2020 йилдагига нисбатан 13,8 млрд долларга кўпдир.
«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Forbes рейтингида Бирлашган Араб Амирликларининг энг бой миллиардерлари орасида етакчи бўлди.
Дуровнинг бойлиги 17,2 млрд доллар деб баҳоланмоқда, бу 2020 йилдагига қараганда 13,8 млрд долларга кўпдир.
БААнинг энг бой инсонлари рейтингида иккинчи ўринда LuLu Group International компанияси савдо тармоқлари эгаси Юсуффа Али турибди. Ҳиндистонлик миллиардернинг бойлиги 4,8 млрд долларга тенг.
Дуров Дубайга кўчиб ўтиши ҳақида 2017 йилда маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, бу қарорга келишига Dubai Media City эркин иқтисодий ҳудудида солиқларнинг йўқлиги сабаб бўлган.
Агар Дуров россиялик миллиардерлар рўйхатига киритилганида 9-ўринга — «Еврохим» эгаси Андрей Мельниченко (17,9 млрд доллар) ва Сулейман Керимов (15,8 млрд доллар) орасига жойлашган бўларди.
Аввалроқ Forbes дунёнинг энг бой миллиардерлари рўйхатини эълон қилганди.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026