Ер берилдими, даромад топгунча ўргатишимиз керак – президент ёшларга ажратилаётган ер майдонларига тўхталди
Ёшлар бандлиги масаласида ўтказилган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев қишлоқдаги ёшларга ажратилган ерларни ўзлаштириш, агротехник тадбирларни ўтказиш ва уларни ердан даромад олишга ўргатишни ҳокимлар, сектор ва кластер раҳбарлари «патронаж»га олиши зарурлигини айтиб ўтди.
«Бу соҳада ҳам ёшларимизни ердан даромадга киришгача бўлган даврда «устоз ва шогирд» тизими жорий қилиниб, фермер, кластер ҳамда сектор раҳбарлари ёшларга амалий ёрдам кўрсатиши шарт.
Бу борада, республика бўйича 21та туманда 2 мингдан 4,5 минг нафаргача ёшларга деҳқончилик учун ер ажратилган. Амударё ва Балиқчи – 4 минг нафардан зиёд, Мингбулоқ, Янгийўл, Шаҳрихон – 3 мингдан, Дўстлик, Бекобод, Боғот – 2,5 мингдан ортиқ.
Лекин, 20та туманда бу кўрсаткич 300 нафарга ҳам етмайди. Бойсун – 55та, Қоровулбозор – 102та, Қизириқ – 120та, Бўстонлиқ – 150та, Термиз тумани – 179та, Самарқанд, Оҳангарон ва Юқори Чирчиқ туманлари – 205тадан, Янгиобод ва Ғузор – 215тадан, Зангиота ва Бухоро туманлари – 230тадан, Ангор, Бандихон ва Зафаробод – 260тадан, Қуйи Чирчиқ, Муборак ва Тошкент туманлари – 265тадан.
Ер беришнинг ўзи билан иш битмайди, уни даромад олгунча ўргатишимиз керак. Ер алдовни кечирмайди», – деди давлат раҳбари.
Йиғилишда иштирок этган Амударё тумани ҳокими Султонбой Юлдашев ёшларга ажратилган ерлардаги агротехник тадбирлар, кутилаётган ҳосил, унинг бозори ва бу борада келгусидаги режаларини тушунтирди.
«Ёшларимизга 1, 0,5, 0,3 гектардан ер бўлиб бердик. Яна бюджетдан ташқари маблағларимиз ҳисобига мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларига аутсорсинг асосида нонушта ташкил қилдик. Келгусида бундай мактаблар қамровини кенгайтирмоқчимиз», – деди туман ҳокими.
Президент бу ташаббусни қўллаб-қувватлади ва паррандачиликни ривожлантириш ҳисобига болаларга тухум ҳам етказиш соғликка фойдали эканлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
15:58 / 16.12.2024
Иқтисодий комплексда 300 га яқин раҳбар ишдан олинди - президент
16:08 / 14.12.2024
“Боғча тўлови қисман қопланади, уйда қараш хизмати йўлга қўйилади” – видеоселектордан ваъдалар қандай?
13:18 / 13.08.2024
Солиқ қўмитаси йирик корхоналарнинг маҳаллий бюджетга тўловларини ҳисобга олиш тартибини жорий қилади
18:00 / 12.08.2024