Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари қоплаб берилади
Ҳукумат қарори билан халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Регламентга кўра, халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшлар имтиҳон харажатларини қоплаб бериш учун сертификат олганидан 180 кун ичида давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали (my.gov.uz) мурожаат қилади.
ДХМ орқали 10 дақиқада, ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда ҳужжатлар Ёшлар ишлари агентлигига юборилади.
Агентлик 15 кунда аризачининг сертификатини верификациядан ўтказади. Сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, агентлик 30 кунда махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб хорижий ташкилотга сўров юборади.
Сертификат ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг 15 кун ичида компенсация маблағлари агентлик томонидан “Халқ банки”га ўтказилади ва ариза берувчига СМС хабар юборилади. Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда ҳам ариза берувчига СМС хабар юборилади. Ариза берувчи “Халқ банки”га мурожаат қилади ва компенсация тўловларини олади.
Мавзуга оид
10:09 / 24.04.2026
Университетлар AI сабаб имтиҳон тизимини ўзгартирмоқда
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025