Ўзбекистон | 11:03 / 17.04.2021
81680
1 дақиқада ўқилади

«Шунчалик ҳам бефарқ бўлиш мумкинми? Кечирасизлар-ку, одам ёқасини ушлайди» - Арипов 

Бугун, 17 апрел куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.

“Касалланиш ҳолатларининг ошиши, биринчи навбатда, оддий эҳтиёт чораларига риоя қилмаслик, яъни тиббий ниқобдан фойдаланмаслик, ижтимоий масофани сақламаслик оқибатида юз беряпти. Кўчага чиқсангиз, худди касалликни енгиб бўлдик, касалликдан қутулдик, у энди бошқа ерга қараб кетди, деган нотўғри фикрда юрган фуқаролар борган сари кўпайиб боряпти. 

Ҳудудларга бўлган ташрифда ёки Тошкент шаҳрида маҳаллабай амалга оширилаётган ишларни ўрганиш учун ташкиллаштирилган мониторинг тадбирларида ўзим кўриб ҳайрон бўлиб қолдим. Ўзимиз ҳам тиббий ниқоб тақиб бордик, аммо у ерда юрган бирон киши тиббий ниқоб тақиб юрганини кўрмадим. Шунчалик ҳам бефарқ бўлиш мумкинми? Кечирасизлар-ку, одам ёқасини ушлайди. Бу касаллик худди электр токига ўхшайди, ҳиди ҳам, ранги ҳам, мазаси ҳам йўқ, одамни ҳам танлаб ўтирмайди”, деди Абдулла Арипов.

Бундан олдин, 18 апрелдан карантин қоидалари кучайтирилиши хабар қилинганди

Мавзуга оид