Ўзбекистон | 09:04 / 19.04.2021
3153
1 дақиқада ўқилади

Андижонда карантин талаблари кучайтирилмоқда

Фото: KUN.UZ

Республика махсус комиссияси қарори билан 18 апрелдан карантин қоидалари кучайтирилиши ортидан Андижонда ҳам аҳоли гавжум жойларда, бозорларда карантин талаблари бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Мухбиримиз Асака туман Марказий деҳқон бозоридаги ҳолатларни суратларга муҳрлади.

Бозорнинг кираверишида аҳолига маска тақиш кераклиги уқтирилиб, маскасизлар ичкарига киритилмаяпти.

Ҳарорат ўлчагич билан одамларнинг иситмаси ўлчанмоқда. Шунингдек, фуқаролар бозор ҳудудига дезинфекция қилиниб киритилмоқда.

Бозор ҳудуди дезинфекция қилинмоқда. Бундан ташқари овоз кучайтиргич орқали карантин талаблари ва уни бузганларга чора кўрилиши бўйича огоҳлантирилмоқда.

Мавзуга оид