Йўлларимиз қачон эпақага келади?

Лотоклар йўллардан баланд эканлигига ҳеч эътибор берганмисиз? Йўл устига ёғган ёмғир ёки қорнинг эриган сувлари бетон ариқлар баландлиги боис унга бориб тушмайди. Натижада асфальтга зарар етиб, чуқурчалар ҳосил бўлади. Узоқ муддат хизмат қилиши керак бўлган йўл эса таъмирталаб аҳволга келиб қолади.
Хўш, нега йўллар лотоклардан пастда. Бунинг асосий сабаблари нимада ва бундай бўлмаслиги учун нималар қилиш керак? Ушбу саволлар билан Андижон вилоят автомобил йўллари ҳудудий бошқармаси бошлиғи Тўлқинжон Қораевга юзландик.
“Йўлдан сув чиқиб кетадиган лотогимиз қисман баланд турган бўлса, бу ерда демак иккинчи қавати бор. Иккинчи қавати бориб лотокка тушиши керак. Бу йил биринчи қавати учун дастурда пул ажратилган, кейинги йил иккинчи қавати учун пул ажратилади. Энди бир йил давомида сувни қочириб ушлаб туришимиз керак. Бунинг учун сақлов ишларини қиладиган мутахассисларимиз бор. Улар йўлнинг сувини қочириб туради, кейинги йилги дастурга тепасини босиб қўйсак, сув тўғри лотокка ёки ариққа тушиб кетади”, – дейди мутахассис.
Асфальтга қўшиладиган моддалар сув билан чиқиша олмайди. Сув йўл устида узоқ муддат қолиши асфальтга жиддий зарар етказади. Айниқса, сақич сувда ёрилиб кетиш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам совуқ кунларда йўллар таъмирланмайди.
Қизиқ жиҳати, аксарият жойларда йўллар асфальт қилинаётганда лотокларга сув тушиши ҳисобга олинмаган. Аввал лоток қўйилади, сўнг ундан пастроқ қилиб асфальт босилади.
Йўлни асфальт қилаётганда ва бетон ариқларни ўрнатаётганда мана шу жиҳатларга эътибор қаратиб, сувни тўғри йўналтириш орқали асфальтнинг яроқлилик муддатини узоқроқ қилишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Хўш, сизнинг атрофингиздаги лотоклар баландми ёки йўл?
Абдували Қурбонов,
Азизбек Исмоилов.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Олимлар экстремал жазирамаларнинг асосий айбдорларини аниқлади
Жаҳон | 23:35 / 07.05.2025
-
7 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:10 / 07.05.2025
-
ТДТУ негизида янги Tashkent Tech техника университети ташкил этилади
Ўзбекистон | 23:07 / 07.05.2025
-
Албания Трампнинг куёвига тегишли курорт қурилишини маъқуллади
Жаҳон | 23:06 / 07.05.2025
Мавзуга оид

20:51 / 02.05.2025
Ҳудудларда 24 та ерости пиёдалар ўтиш йўли қурилиши белгиланди

18:13 / 13.07.2023
Ўзбекистонда 1 км йўл 950 минг долларга тушади. Бошқа давлатларда-чи?

15:34 / 26.04.2021
Андижонда Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун кенг нишонланмоқда

11:10 / 17.08.2020