Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор қабул қилинди.

Ҳужжат президентнинг 2020 йил 10 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қабул қилинган.

Ҳужжат билан президентнинг 2020 йил 10 февралдаги қарорига мувофиқ қуйидагилар:

а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилгани;

б) қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилангани:

  • давлат бюджетига тушадиган тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи йиғими суммасининг 7 фоизи;
  • жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
  • жисмоний ва юридик шахслар ҳомийлик хайриялари;
  • қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

в) жамғарма маблағларидан:

  • онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларига асбоб-ускуналар, дори воситалари тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олишда;
  • онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича юқори технологияли мураккаб операцияларни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни республикага жалб қилишда;
  • онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга республика ҳудудидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқори технологик ташхис қўйиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш хизматларини харид қилиш харажатларини қоплашда фойдаланилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинди.

Қарор билан Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди, унда қуйидагилар белгиланган: