Россия армияси Арктикада кенг миқёсдаги ҳарбий машғулотларни бошлади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, шимолий флот ҳарбий бошқармаси органлари, ҳарбий бирлик ва қисмлар машғулотларнинг биринчи босқичи учун юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилган.
Машғулотларга атом ва дизел сувости кемалари, Кола флотилиясининг кемалари, таъминот кемалари ва учувчи қурилмалар жалб этилади.
Россия мудофаа вазирлиги уч ҳафта аввал қўшинларнинг назорат текшируви бошланганини эълон қилганди.











