Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деҳқончилик билан шуғулланаётган ёшларга уруғликлар ва кўчатлар хариди учун субсидия ажратилади
Президент “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Белгиланишича, 2021 йил 1 майдан бошлаб:
- деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларни сектор, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан патронажга олиш тизими жорий қилинади. Бунда, сектор, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан “устоз-шогирд” тамойили асосида ёшларга ажратилган ер участкаларини ўзлаштириш, агротехник тадбирларни ўтказиш, ерлар ҳосилдорлигини ошириш, етиштирилган маҳсулотни реализация қилиш ва бошқа масалаларда ёрдам кўрсатилади;
“Ёшлар дафтари”га киритилган деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларга “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” ҳамда “Аёллар дафтари” жамғармалари ҳисобидан уруғликлар ва кўчатларни харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари миқдоригача субсидия ажратилади.
Вазирлар Маҳкамаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бир ҳафта муддатда уруғликлар ва кўчатларни харид қилиш учун субсидия олишга эҳтиёжи бор ёшларнинг рўйхатини шакллантиради ва уларга субсидия ажратиш чораларини кўради.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди
Спорт | 02:13
-
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди
Спорт | 00:44
-
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди
Жаҳон | 23:47 / 13.07.2025
-
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди
Жаҳон | 23:01 / 13.07.2025
Мавзуга оид

12:03 / 30.06.2025
«Ёшларимизни кўриб, ҳар қандай давлат бизга ҳавас қилса арзийди» – президент

11:05 / 30.06.2025
Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказади

19:50 / 28.06.2025
Бобур Абдухолиқов ва Гулрухбегим Тоҳиржонова давлат мукофоти билан тақдирланди

15:57 / 12.06.2025