Ўзбекистон | 07:59 / 22.04.2021
13977
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга электромобиллар асосан қайси давлатлардан олиб келинаётгани маълум бўлди

2021 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 91та электромобил импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 85 фоизга кўпроқ.

Фото: Reuters

2021 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонга хориждан 91та электромобил импорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 78 тага кўп. Бу ҳақда Статқўм хабар қилди.

Импорт қилинган 91 та электромобилдан фақат 6 таси март ойига тўғри келади.

2021 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:

  • Хитой – 56та;
  • Туркия – 24та;
  • Германия – 3та;
  • Корея – 3та;
  • АҚШ – 3та;
  • Литва – 1 та;
  • Испания – 1 та.

Сўнгги йилларда импорт қилинган электромобиллар сони:

  • 2018 йилда – 13та;
  • 2019 йилда – 39та;
  • 2020 йилда – 131та.

Маълумот учун, 2019 йил 1 январдан Ўзбекистонга электромобил импорти учун божхона божи бекор қилинган, ўша йил июл ойига бориб акциз солиғи ҳам олиб ташланган. Айни пайтда четдан енгил электромобил олиб киришда 20 евро божхона йиғими ва 15 фоизлик ҚҚС тўлаш кифоя.

Мавзуга оид