Тошкентда юк автомобили ағдарилиб, ёниб кетди
Янгиҳаёт туманида юк автомобили ағдарилиши оқибатида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 22 апрел куни соат 11:00ларда, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани ҳудудидан ўтган 4Р-21 автомобил йўлида ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган М.А. "Howo" русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва автомобиль ағдарилган.
Рўй берган ҳодиса натижасида, автомобилнинг двигател қисмида ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи М.А.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ёнғин бартараф этилган. Транспорт воситасига зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.