Янгиҳаёт тумани янги қиёфа касб этмоқда
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Ал-Фарғоний маҳалласида 1 ой давомида олиб борилган ишлар натижасида, 5та кўп қаватли уйнинг фасад қисми янгиланди, 2та том жорий таъмирланиб, ички кўчаларнинг 983 м² қисмига асфальт, 2100 м² қисмига бетон ётқизилган.
Маҳалла болалари учун 3та болалар майдончаси қурилиб, 1 та “Street workout” ўрнатилган ҳамда футбол майдончаси қурилган.
"Атрофни кўкаламзорлаштириш мақсадида, 1000га яқин манзарали дарахт ўтқазилди, аҳоли дам олиши учун 3та айвонча, 12та ўриндиқ ўрнатилмоқда. Мазкур ишларни амалга оширишда шу кунга қадар 300га яқин ишчи, 20дан ортиқ техника жалб этилди.
Шунингдек, туманда “Ёшлар боғи” сайилгоҳлари ҳам ташкил этилмоқда. Йил сўнгига қадар 10дан ортиқ шундай “Ёшлар боғи” сайилгоҳлари аҳолининг, хусусан, ёшларнинг дам олиши ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида яратилади", — дейди Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Бўш майдонга аҳолининг сайл қилиши учун 1500 м² бетон ётқизилиб, боғга 17та ёриткич, 17та ўриндиқ ўрнатилди.