Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийлик тадбиркор Европага тошбақа экспорт қилмоқчи
Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи Ўткиржон Жабборов 6 йилдан бери хонадонида тошбақа боқади. У ушбу жониворни кўпайтириб, Европа давлатларига экспорт қилиш ниятида.

2015 йилда Ўткиржоннинг хонадонига 1 дона тошбақа адашиб келиб қолган. Ўша пайтдан жониворга қизиқиб, тошбақани кўпайтириш фикри туғилади ва интернетдан тегишли маълумотларни топиб ўқийди. Аввалига шунчаки қизиқиш учун боқиб кўради. Кейинчалик, тошбақадан ҳам даромад кўриш мумкинлигини эшитгач, бу фаолиятга жиддий киришади. Тадбиркор ҳозирда тошбақалар сонини 3 000 донага етказган.

«Тошбақанинг фойдали хусусиятлари жуда кўп. Масалан, косаси тиббиётда ишлатилиши ҳақида кўп манбаларда ўқиганман. Европа давлатларида гўшти ҳам истеъмол қилинади. Қолаверса, ҳайвонот боғлари учун олишади. Тошбақани асосан Япония, Хитой, Германия, Польша каби давлатларга экспорт қилиш мумкин», — дейди тадбиркор.
Ўткир Жабборовнинг маълум қилишича, унга бугун тошбақаларини экспорт қилишда ёрдам зарур. Чунки, экспорт ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда уни амалга ошириш бўйича ҳуқуқий маълумотга эга эмас. Ўтган йили туман ҳокимлигидан вакиллар келиб, кўриб кетишган ҳамда экспорт қилиш масаласида ёрдам қилишларини айтишган. Аммо, ҳали бу орада тегишли ташкилотлар ва масъуллар томонидан ёрдам бўлмаган.

«Агар тошбақаларимни экспорт қила олсам, кейинчалик ер олиб, чўл шароитида уларни кўпайтириш ниятидаман. Чунки, менинг тошбақаларим чўл тошбақалари ҳисобланади. Улар уй шароитидан кўра кўпроқ чўл шароитига мослашган. Ҳаво ҳарорати пасайиб кетганида ер остига, иссиқ кунларда эса косаси қизиб кетиши сабабли соя жойларга кириб олишади. Агар махсус шароитлар яратилса, қишда уйқуга кетишмайди», — дея таъкидлайди Ўткиржон.

Тошбақа асосан турли ўтлар, беда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан озиқланар экан.


Мавзуга оид
09:30 / 22.06.2026
Ўзбекистон қайси мамлакатларга кўпроқ маҳсулот сотмоқда?
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026