«Реал» 3 йил ўтиб, «Челси» 9 йилдан кейин чиққан чўққи
Чемпионлар лигаси яримфинали «Реал» ва «Челси» учун сўнгги йилларда етиб борилмаётган босқич сифатида қолаётганди. Мадрид клуби 2018 йилдан кейин илк марта ЕЧЛ яримфиналида майдонга тушса, «Челси» 9 йил ўтиб жорий турнирнинг энг кучли тўрт клуби орасига қўшилди. Лондонликлар устози Томас Тухель эса 9 йил эмас, 9 ой аввал «ПСЖ» билан бирга яримфинал ва финалда иштирок этганди.
Ким қандай ҳолатда?
«Реал»
Сўнгги натижалари: Д-Ғ-Д-Д-Ғ-Ғ
Сўнгги ўйини: «Реал» - «Бетис» 0:0, 24 апрель
Ла Лигада: 2-ўринда
«Челси»
Сўнгги натижалари: Ғ-Д-Ғ-М-Ғ-Ғ
Сўнгги ўйини: «Вест Ҳэм» - «Челси» 0:1, 24 апрель
АПЛда: 4-ўринда
Ўйин олдидан ким қандай фикрда?
Зинедин Зидан («Реал» бош мураббийи):

- Бу учрашув мавсумдаги энг қийин ўйин бўлади. Чемпионлар лигаси ўзига хос мусобақа, аммо биз бу турнирда кўп муҳим ўйинларни ўтказдик. Яримфиналда ҳеч кимга осон бўлмайди. Биз эҳтиёткор бўлишимиз керак, ҳимояда ҳам яхши ишлаб, вазиятлар яратишга ҳаракат қиламиз. «Челси»ни мағлуб этиш учун бор имкониятни ишга солишга мажбурмиз.
«Челси» яримфиналга қадар етиб келиш учун катта ҳажмдаги ишни бажарди. Бундай фикрни «Реал» ҳақида ҳам айтишим мумкин. Мавсум якунигача бир ой вақт қолди. Шу боис бир йиллик меҳнатимиз ҳақи ҳам ҳар қандай ҳолатга қарамай, мавсумнинг энг муҳим палласида охиригача курашамиз.
Албатта, таркиб борасида муаммоларимиз етарли, аммо рақибларимизда ҳам бу борада ҳаммаси жойида деб бўлмайди. «Реал» қолган барча ўйинда бор куч ва имкониятини сарфлайди.
Томас Тухель («Челси» бош мураббийи):














