Тошкентнинг Паркент бозори ва унинг атрофидаги аҳоли яшаш уйлари XIX–XX асрларнинг бошларида катта трасса йўллари кесишуви яқинида пайдо бўлган. Бир асрдан кўпроқ вақт давомида эса кўҳна тарих руҳини ўзига сингдира олган ушбу ҳудуд яшаш учун энг қулай жойлардан бири бўлиб қолмоқда. Таъкидлаш жоизки, ўтган сўнгги 30 йил мобайнида бу ерда одатда панелли уйлар қад ростлаган, транспорт инфратузилмаси ҳам бирмунча ривожланди, кўплаб давлат ва хусусий мактаблари, мактабгача таълим муассасалари (болалар боғчалари), боғлар ва дўконлар пайдо бўлган.
Шаҳарнинг янги тарихида муҳим бурилиш кутилмоқда — Паркент кўчаси ва Мирзо Улуғбек шоҳкўчалари кесишган жойда “Династия” турар жой мажмуаси қад ростлайди. Мазкур мажмуанинг кўҳна тарихга эга ҳудуд марказида жойлашуви бежиз эмас. Лойиҳани назорат қилувчи Golden House компаниясининг фалсафий қарашлари асосидаги энг муҳим жиҳат — кишиларга қулайлик яратиш лозим ва атрофдаги барча иншоотлар уларнинг эҳтиёжларига мос келиши керак. Шу боис ҳам мазкур концепция мажмуанинг меъморий йўналишлари ва унинг замонавий муҳандислик-техник ечимлари билан уйғунлашган ҳолда давом этмоқда.

“Династия” турар жой мажмуаси инфратузилмаси ривожланган, зарур бўлган барча нарса бир қадам яқинликда жойлашган қулай ҳудудда барпо этилмоқда. Муҳташам ва замонавий мажмуа келгусида бу ерда истиқомат қилувчи аҳоли учун ҳар томонлама қулайлиги билан ажралиб туради. Лойиҳа доирасида пиёдалар ўтиши учун махсус йўлаклар, ён-атроф ободонлаштирилган ҳудуд, шунингдек, спорт ва ўйин майдончалари, махсус дам олинадиган жойлар барпо этилиши ҳам кўзланган.
Эътиборлиси шундаки, девелопер нафақат бинонинг ташқи кўринишига, балки ички тузилишига ҳам катта эътибор қаратади. Худди шу мақсадда мазкур турар жой мажмуаси лойиҳаси учун ҳудуднинг сейсмик жиҳатлари ва иқлим хусусиятлари ҳисобга олинди. Мажмуа дизайни ва стандартларини ишлаб чиқишда бинонинг фасад қисми, умумий фойдаланиш жойлари ва якка тартибдаги хонадонларда акс этувчи барча замонавий талаблар инобатга олинди.

“Династия” турар жой мажмуасида сотиш учун баландлиги уч метрга тенг, кенг бизнес тоифасига мансуб (умумий майдони 32 м² бўлган бир хонали хонадонлардан тортиб, 93 м² бўлган тўрт хонали хонадонларгача) таклиф этилади. Бу ердан хонадон харид қилган ҳар бир мижоз ёқимли бонусга, яъни совға сифатида тақдим этилувчи замонавий ошхона гарнитурига ҳам эга бўлади. Айтиш жоизки, мазкур хонадонлар оддий стандарт эмас, балки индивидуал лойиҳа асосида танланган хонадоннинг майдони ва тартибига мувофиқ амалга оширилади.













