Товар ва молия бозорида устун мавқега эга корхоналар рўйхати янгиланди
|19:48 / 10.05.202116 4757 мин
«Қўнғирот сода заводи» МЧЖ калцийланган сода бўйича ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» AЖ фосфорит уни ишлаб чиқариш бўйича Давлат реестрига киритилди. Яна иккита корхона рўйхатдан чиқарилди.
Монополияга қарши кураш қўмитасининг хабар қилишича, 2021 йил 1 май ҳолатига кўра, Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестри янгиланди.
Унга кўра, «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ калцийланган сода бўйича ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» AЖ фосфорит уни ишлаб чиқариш бўйича Давлат реестрига киритилди. «Бекободцемент» AЖ цемент ишлаб чиқариш бўйича ва «Навоий кон-металлургия комбинати» AЖ фосфорит унини ишлаб чиқариш бўйича рўйхатдан чиқарилди.
Товар ва молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига қуйидаги корхоналар киритилди:
Нон ва дон маҳсулотлари бўйича
«Ўздонмаҳсулот» АК таркибидаги корхоналардан ташкил топган шахслар гуруҳи
«Ўздонмаҳсулот» АК таркибидаги корхоналардан ташкил топган шахслар гуруҳи
«Ўзстандарт» Агентлиги қошидаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти
«Ўзбекистон миллий метрология институти» ДК
Шахслар гуруҳи: «Ўзбекэкспертиза» АЖ ва 12 та ҳудудий шуъба корхоналари
«Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК
Шахслар гуруҳи: “Dori vositalari tibbiy buyumlar va tibbiy texnika ekspertizasi va standartlashtirish davlat markazi” ДУК ва унинг 4та шуъба корхоналари
«UZPAYNET» МЧЖ
«Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» ДК
«Ўзбекистон Республика валюта биржаси» АЖ
«Тошкент» Республика фонд биржаси» АЖ
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки