Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда божхоначилар 2,5 килограммга яқин гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйди
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими Давлат хавфсизлик хизмати бўлими вакиллари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасини фош қилди. Бу ҳақида Республика божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро У.Ю.га тегишли қўл сумкаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, юклари орасидаги оёқ кийими ичига 2 дона полиэтилен ўрамлар яширилганлиги аниқланган.
Мазкур ўрамлар очиб кўрилганида унинг ичидаги модда 97,5 гр оғирликдаги «марихуaна» гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, Қамаши туманида истиқомат қилувчи фуқаро И.Н. ҳамда Чироқчи туманида яшовчи фуқаро А.Б.лар 197,2 гр оғирликдаги «марихуана»ни ўзаро олди-сотди қилишаётган вақтда тўхтатиб қолинган.

Мазкур тезкор тадбир давомида жами оғирлиги 294,7 гр оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Шунингдек, Қамаши туманида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда ушбу туманда истиқомат қилувчи фуқаронинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, хонадон томига 2 кг 202 гр оғирликдаги «марихуана» гиёҳвандлик воситалари яшириб қўйилганлиги аниқланган. Кўздан кечириш давомида ҳовлидаги томорқада 542 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлиги ҳам парваришлаётганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 18.06.2026
Наманганда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаси қўлга олинди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
15:20 / 13.06.2026