2027 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда хориждан олиб келинадиган товарларга нисбатан ягона божхона тўлови пасайтирилади.

Маълумки, жисмоний шахслар Ўзбекистон ҳудудига кираётганда шахсий эҳтиёжлари учун ўзи билан олиб келаётган товарлар қиймати божсиз олиб кириш нормасидан ошган тақдирда, товар қийматининг нормадан ортиқ қисмига ягона божхона тўлови ундирилади. Ҳозирда бу тўлов – товарнинг божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир килограмм учун 3 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорни ташкил этади.

27 август куни имзоланган президент “Нархлар анча арзонроқ” — Қозоғистондан қайтаётган ўзбеклар ўзи билан нималар олиб киряпти? биноан, 2027 йил 1 январдан эътиборан ягона божхона тўлови ставкаси пасайтирилиб, товарнинг божхона қийматидан 20 фоиз, лекин ҳар бир килограмми учун 2 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Бундан ташқари, 2027 йил 1 июндан эътиборан жисмоний шахслар нотижорат мақсадларда олиб кирадиган товарлар бўйича ягона божхона тўлови тўланиши лозим бўлган божхона йиғимларидан кам бўлса, ушбу йиғимлар ундирилмайди.

Божсиз олиб кириш нормалари

2025 йил 1 майдан эътиборан, жисмоний шахсларнинг божсиз товар олиб кириш нормалари кичрайтирилиб, қуйидагича белгиланган эди:

  • ҳаво транспортида – 1000 доллар (муқаддам 2000 доллар эди);
  • темирйўл ва дарё транспортида – 500 доллар (муқаддам 1000 доллар эди);
  • автомобил (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали – 300 доллар (ўзгармаган);
  • халқаро курьерлик жўнатмалари орқали – бир ойда 200 доллар (муқаддам бир чоракда 1000 доллар эди);
  • халқаро почта жўнатмалари орқали – 100 доллар (ўзгармаган).

Товар қиймати божсиз нормадан ортиқ бўлганда, ортиқча қисми учун юқорида кўрсатилган ставкада ягона божхона тўлови ундирилади. Масалан, самолётда келувчилар 1200 долларлик iPhone учун 1000 долларлик лимитдан ошган қисми – 200 доллардан келиб чиққан ҳолда ягона божхона тўловини тўлайди. Ҳозирги ставка бўйича тўлов 60 доллар ($200×30%) чиқади, келаси йилда эса 40 доллар ($200×20%).

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 20 июлдан кучга кирган чекловга кўра, темирйўл ва дарё транспортида ҳамда автомобил ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларда товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда 2 кундан кам муддат бўлганда, ҳаво транспортида келувчилар эса хорижда 3 кундан кам муддат бўлганда,