Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оилавий корхона омборидан 46 миллион сўмдан ортиқ мол-мулкларни ўғирлаган шахс қўлга олинди
Қўқон шаҳрида 11 май куни оилавий корхона раҳбари Р.У. ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахс ўзига тегишли бўлган оилавий корхона омборига ғайриқонуний равишда кириб, жами нархи 46 282 000 сўмлик мол-мулкларни яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б,г» бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.М. содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда қўлга олинган.
Аввалроқ Марғилон шаҳрида вояга етмаган шахснинг автомашина салонидан 5 300 доллардан зиёд пулларни ўғирлагани ҳақида маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
10:05 / 01.04.2026
Қарздор мол-мулкини сотиш ва хатлашда янги қоидалар жорий этилади
09:58 / 01.04.2026
Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тартиби соддалаштирилади
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
08:40 / 17.02.2026