Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлиси 28 май куни чақирилади
Сенат кенгашининг мажлиси ўтказилди. Мажлисни Сенат раиси Танзила Норбоева олиб борди.
Мажлисда Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисини 2021 йил 28 май куни чақириш тўғрисида Сенат кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.
Видеоконференцалоқа шаклида икки кун (28–29 май кунлари) давомида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Шу жумладан, “Транспорт тўғрисида”ги, “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва бошқа қатор қонунлар муҳокама қилиниши кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси тўғрисидаги масала кўрилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг 2020 йил ва 2021 йил биринчи чораги якуни бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни эшитилади.
Ялпи мажлисда таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар ҳамда коронавирус пандемиясидан кейин туризмни тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш, шунингдек, бошқа масалалар кўриб чиқилиши ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026