Иқтисодий ва технологик тараққиётнинг янги босқичи сифатида намоён бўлаётган рақамли инқилоб инсоният ҳаётини шиддат билан ўзгартириб, кенг имкониятлар яратиш билан бирга, халқаро рақобат майдонининг янада кескинлашув даврини бошлаб берди.

Амалга оширилаётган лойиҳалар натижаси ўлароқ, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳам бир қатор фойдали дастурлар ишлаб чиқилиб, амалиётга кенг татбиқ этиб келинмоқда.

Дастурларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этаётган ёш мутахассис Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси тадқиқотчиси Нурсаидов Нурмуҳаммад Яшнар ўғлини мисол қилишимиз мумкин.

 

Н.Нурсаидов “Ўқув жараёнини рақамлаштиришда мобил таълим муҳитини сунъий интеллект негизида такомиллаштириш” мавзусида илмий тадқиқот иши олиб бормоқда. Шу билан бирга, мазкур мавзу бўйича Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинаётган амалий ҳамда инновацион лойиҳалар танловларида ўзининг лойиҳаси билан мунтазам иштирок этиб келмоқда ҳамда халқ таълими ва олий таълим тизими учун бир қатор фойдали дастурлар ишлаб чиқиб, уларни амалиётга кенг татбиқ этиб келмоқда.

 Жумладан, «Иқтисодий терминлар луғати» мобил иловаси ва унинг веб версияси (dictionary.tsue.uz) ишга туширилди. Мазкур луғат олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, докторантлари, илмий ходим ва талабалари, магистрантлари, шунингдек, реал сектор корхона ва ташкилотларининг молия, ҳисоб, савдо, саноат ва ижтимоий муносабатлар, тижорат, банк иши, ташқи савдо билан шуғулланаётган мутахассис-ходимлари учун мўлжалланган.

«Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари» электрон илмий журналининг веб платформаси (dgeconomy.tsue.uz) ҳам ишлаб чиқилди.

Ахборот технологияларининг барча соҳа ва йўналишлари бўйича дарслар, видеолар, маслаҳатлар ва IT соҳаси бўйича ўзбек тилидаги манбалардан бепул фойдаланишга мўлжалланган «IT online» мобил иловаси