Фарғонада қидирувда бўлган фирибгар Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 1 апрель куни Фарғона вилояти Бувайда тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» бандида кўрсатилган (фирибгарлик) жиноятни содир этган Н.Р.га нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Аммо у жиноий жавобгарликдан қочиб кетган. Шундан сўнг Н.Р.га нисбатан қидирув эълон қилинган.
Қайд этилишича, жорий йил 22 май куни мазкур шахс Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳудудида яшириниб юргани аниқланиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Қидирувдаги 3 минг киши: улар орасида 99 ёшли қария ҳам бор, энг кўпи – фирибгарлар
Сурхондарёда жиноий жавобгарликдан қочиб юрган шахс Тошкент шаҳрида ушланди










