Евро-2020. Янги Испания ҳозирча фаворит эмас, гуруҳ аутсайдери эса биринчи ўринда
Европа чемпионатида илк нолли дуранг қайд этилди.

Евро-2020. E гуруҳи
Испания — Швеция — 0:0
Испания: Симон, Жорди Альба, Ляпорт, Пау Торрес, Коке (Руис, 87), М.Льоренте, Ольмо (Морено, 74), Эрнандес (Тиагу Алькантара, 66), Торрес (Ойярсабаль, 74), Мората (Сарабия, 66), Педри.
Швеция: Ульсен, Лустиг (Крафт, 75), Аугустинссон, Линделёф, Даниэльсон, Себ.Ларссон, Экдаль, Форсберг (Бенгтссон, 84), Олссон (Каюсте, 84), Берг (Классон, 69), Исак (Куайзон, 69).
Огоҳлантириш: Лустиг, 55.
Ҳакам: Винчич. Кланчник, Ковачич (барчаси — Словения).
ВАР: Кланчник (Словения). Беттс, Кавана (иккиси — Англия), Блом (Нидерландия).
14 июнь. Севилья. «Олимпийский» стадиони. 10559 томошабин.
Испаниянинг ҳозирги таркиби имкониятлари борасида турнирдан олдин анча эҳтиёткорлик билан гапиришди ва Луис Энрике шогирдларини фаворитлар қаторига қўшишга шошилишмади. «Қизил фурия» сафида бўлганлардан ҳозир фақат икки киши қолган: Жорди Альба ҳамон бошланғич таркибда майдонга чиқмоқда, Серхио Бускетс эса коронавирусга чалинган. Натижада Евро арафасида испанлар жамоасининг барча футболчилари эмланди, шведларга қарши эса улар иммун жавоби фонида ўйнашди.
Аҳамиятлироқ бўлган бошқа фон ҳам бор. Луис Энрике Европа чемпионатига Серхио Рамосни заявка қилмаган, бу эса сал қолса мамлакатда фуқаролик урушига сабаб бўларди. Мураббий бу қарорга 27 ёшга чиқиб ниҳоят терма жамоага муносиб ўйнай бошлаган Эмерик Ляпорт туфайли келди. Бу ўйин унинг учун Испания либосидаги иккинчи ўйин бўлди, у ўсмирлар ва ёшлар жамоаларида Франция термаси шарафини ҳимоя қилганди.
Энрикега таркиб борасида эътирозлар биргина Рамос билан чекланмайди. Унга якунланган мавсумда «Атлетик Бильбао» сафида умидли ҳаракат қила олмаган дарвозабон Унаи Симон (у Ла Лиганинг 37 ўйинида 36 гол ўтказган, жамоа турнирни 10-ўринда якунлаган) танлови борасида ҳам саволлар етарли. Шунингдек, «Атлетико»нинг чемпионлик мавсумида ҳужумкор позицияда ўйнаган Маркос Льорентени ўнг қанот ҳимоясига қўйгани тушунарсиз ҳол.
Исталган мураббий каби Энрике ўз танқидчиларига яхши натижалар билан жавоб қайтариши мумкин. Ўйин бошидаёқ испанлар тўпга эгалик қилишди ва шведларни ўйин давомида югуришга мажбур қилишди. Биринчи бўлим ўрталарида тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик қойил қоларли эди — 81 фоизга 19 фоиз.
Ўз навбатида, скандинавлар туриб беришди. Мезбонлар биринчи бўлимда ўртача ҳар 10 дақиқада биттадан яхши вазият ярата олишди. Энг яққол вазиятларнинг бирини Альваро Мората йўққа чиқарди ва жамоадошларининг жаҳлини чиқарди. Танаффус арафасида Александр Исак Швециянинг илк 45 дақиқаликдаги илк хавфли ҳужумини голга айлантириши мумкин эди: форварднинг зарбасидан кейин тўп Льорентенинг оёқларига тегиб дарвоза устунига борди, кейин дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
🇸🇪 This Alexander Isak feint = 🔥#EUROSkills | @HisenseSports | #EURO2020 pic.twitter.com/5CDa8mzYnA
— UEFA EURO 2020 (@EURO2020) June 14, 2021
Шведлар ҳам ковид туфайли икки футболчисини (Деян Кулушевски ва Маттиас Сванберг) йўқотишган, аммо асосий йўқотиш — албатта, Златан Ибраҳимович бўлди. Усиз таркибда ҳужумдаги етакчиликни ёш Исак қўлига олишига тўғри келмоқда. Иккинчи бўлимда у йўқ жойдан яна бир вазият яратди: у жойида туриб уч ҳимоячини алдади ва узоқ устун яқинига тўпни узатди, аммо Берг тўпга зарба бера олмади.
Танаффусдан кейин мезбонлар олдинги чизиқда фаолликни камайтиришди ва сўнгги дақиқаларгача чинакам голли вазият ярата олишмади: фақат сўнгги дақиқада Жерар Морено бош билан берган кучли зарбани Робин Ульсен оёқлари билан қайтариб юборишга улгурди.
Танаффусда кўпчилик худди итальянлар биринчи бўлимда туркларни қамал қилиб, фақат иккинчи бўлимда гол уришни бошлаган каби сценарийни кутишганди. Аммо испанларда бундай бўлиб чиқмади, улар бежиз турнир фаворитлари қаторида саналмаётганини исботлашди. Энди улар Севильяда словаклар ва польякларга қарши ўйинларда ғалабага эришишга ҳаракат қилиб кўришади.
Польша термаси яна бир бор йирик турнирда муваффақиятсизликка учради
Польша — Словакия — 1:2 (0:1)
Голлар: Шченсни, 18 — автогол (0:1). Линетти, 46 (1:1). Шкриньяр, 69 (1:2).
Польша: Шченсни, Рибус (Пухач, 74), Глик, Берешиньски, Беднарек, Криховяк, Клих (Модер, 85), Зелиньски (Свидерски, 85), Линетти (Франковски, 74), Южвяк, Левандовски.
Словакия: Дубравка, Губочан, Пекарик (Кошельник, 79), Шатка, Шкриньяр, Ҳамшик, Куцка, Дуда (Грегуш, 90+2), Хараслин (Суслов, 87), Хромада (Хрошовски, 79), Мак (Дюриш, 87).
Огоҳлантиришлар: Губочан, 20. Криховяк, 22.
Четлатиш: Криховяк, 62.
Ҳакамлар: Ҳацеган. Георге, Гингуляк (барчаси — Руминия).
ВАР: Ди Белло. Мели (иккиси — Италия), Бризар (Франция), Иррати (Италия).
14 июнь. Санкт-Петербург. «Газпром Арена» стадиони.
Польша терма жамоаси доим жаҳон ва Европа чемпионатлари саралаш босқичини муаммосиз ўтказади. Евро-2016 саралашида Роберт Левандовски 13 гол урган, ЖЧ-2018 саралашида эса «Бавария» тўпурари 10 ўйинда 16 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Ва шу билан тамом. Финал раундида польшаликлар беозор бўлиб қолишади.
Аввалги Европа чемпионатида истисно ҳолат рўй бериб, «Оқ бургутлар» чорак финалга чиққан ва фақат пенальтилар сериясида бўлажак триумфатор — Португалияга ютқазганди. Аммо бу ҳам польшаликларнинг йирик турнирлардаги муваффақиятсизликларининг бир қисми. Левандовски ўшанда португаллар дарвозасига халқаро турнирлардаги 9 ўйиндаги илк голини урганди. Статистикага қаралса, Роберт бу голга қадар жаҳон ва Европа чемпионатларида рақиблар дарвозалари сари 31 бор зарба берган, аммо буларнинг бирортаси дарвозага кирмаганди.
Словаклар, албатта, осон ўлжа эмасди, март ойидаги жаҳон чемпионатига саралаш ўйинларида ҳам бу кўринди, аммо Польшага қарши ўйинда Роберт Мак Лео Месси каби ҳаракат қилиб, чап қанотда икки футболчини доғда қолдирди ва жарима майдонига кириб зарба берди, унинг бу зарбаси Камил Гликнинг оёғига тегиб йўналишни ўзгартиргани Войцех Шченснининг ишини қийинлаштирди ва Евро тарихига автогол муаллифи бўлган илк дарвозабон сифатида кирди. Ушбу дарвозабон учун Европа чемпионатлари 1-туридаги ўйинлар омадсиз кечмоқда: Евро-2012да очилиши ўйинида (Грецияга қарши) қизил карточка олганди, Евро-2016да эса дастлабки ўйиндаёқ (Шимолий Ирландия билан) жароҳат олган ва шу билан турнирда майдонга тушмаганди.
Умуман олганда, Словакия гуруҳ фаворити сифатида қаралган Польшадан кўра яхшироқ ўйнади, польшаликлар фақат ўзларига муаммо туғдириш билан банд бўлишди. Улар хатоларини танаффусдан кейиноқ ювишга киришишди. Жавоб голи учун 32 сония кифоя қилди, бу эса Евро тарихида иккинчи бўлимда урилган энг тезкор голлар орасида иккинчи бўлди. 1984 йилда руминиялик Корас тезроқ гол урганди — ГФРга қарши ўйиннинг иккинчи бўлими бошланганидан 21 сония ўтибоқ гол урилганди.
Питердаги жавоб голи Линетти ҳисобига ёзилди — аммо голда асосий ишни Рибус бажарди. «Локомотив» ҳимоячиси жамоадошига шундай пас бердики, гол урмаслик иложсиз эди. Бошқа бир москвалик темирйўлчи Криховяк эса ўз жамоасининг қайтишини йўққа чиқарди, у тўп учун курашда иккинчи бор сариқ карточка олди ва жорий турнирда майдондан четлатилган илк футболчи бўлди. Бу ўйиндаги бурилиш нуқтаси эди.
Кўп ўтмай Шкриньяр ғалаба голини урди, ўйин охирида эса уникидан қулайроқ вазиятдан Беднарек фойдалана олмади. Полякларга омад етишмаяпти дейиш мумкин, аммо бу натижаларни ўзгартирмайди. Йирик турнирларда улар доимгидек қийналишмоқда, айниқса Россия мезбонлигидаги турнирларда.
2018 йилги жаҳон чемпионатида «Оқ бургутлар» гуруҳ босқичидаги дастлабки икки ўйинда Сенегал ва Колумбияга мағлуб бўлгач, учинчи турда Япония устидан қозонилган ғалаба ҳеч қандай аҳамият касб этмаганди. Польша гуруҳда тўртинчи ўринда қолган, афтидан Евро-2020да ҳам шу сценарий такрорланади. Словаклар гуруҳ аутсайдери сифатида қаралганди, Польшани энди Швеция ва Испанияга қарши янада қийинроқ ўйинлар кутмоқда. Қолаверса, польяклар испанларга қарши Криховяксиз ўйнашади.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил Теҳрондаги ИИМК қўмондонлик марказларига зарба берди
Жаҳон | 11:32
-
Ижтимоий тармоқлардаги энг кўп мурожаатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ва суд, ҳокимликларга тўғри келади - Президент
Ўзбекистон | 11:31
-
“Халқ назорати” электрон портали бутун республикада ишга туширилади
Ўзбекистон | 11:25
-
“Эрон ва Исроилдаги элчихоналар ёпилмаган, 24 соат ишламоқда” – ТИВ
Ўзбекистон | 11:25
Мавзуга оид

15:50 / 18.07.2024
Месси билан суратга тушишни истамаган бола, фаррошнинг ўғли ва ноодатий оёқлар. Европанинг янги чемпионлари ҳақида қизиқарли фактлар

11:34 / 15.07.2024
Испания — мутлақ чемпион! Еврода энг муносиб жамоа ғолиб чиқди

20:54 / 14.07.2024
Испания рекорд арафасида, Англия тарихни янгилаши мумкин. Финал превюси

15:19 / 14.07.2024