Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда йўл четидаги дарахтга бориб урилган «Дамас»нинг бир йўловчиси вафот этди
Сурхондарё вилояти Ангор туманида «Дамас» ҳайдовчиси ухлаб қолиб, машина йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Оқибатда «Дамас»да йўловчи сифатида кетаётган ҳайдовчининг яқини вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 15 июнь куни давлат аҳамиятидаги 4Р-102 автомобиль йўлининг Ангор тумани ҳудудидан ўтган 16-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
«Дамас» машинаси ҳайдовчиси оила аъзолари ва яқинлари билан кетаётганда чарчоқ туфайли ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган. Оқибатда «Дамас»да йўловчи сифатида кетаётган ҳайдовчининг яқини вафот этган. Яна икки қариндоши тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Аниқланишича, ҳайдовчи ўз ҳайдовчилик гувоҳномасини 1 йил аввал олган ва ҳали етарли тажрибаси бўлмаган. Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Ангор тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
19:33 / 24.02.2026
Қаловини топса, қор ҳам ёнади-2: Сурхондарёда судялар қотилни “безори”га айлантиришди
16:43 / 20.02.2026
Сурхондарёда ҳоким ўринбосари тезкор тадбирда қўлга олинди
15:09 / 19.02.2026
Сурхондарёда гиёҳвандлик моддаси билан ушланганлар 15 йилга қамалди
08:18 / 09.02.2026