Тошкент вилоятида ўсмир бошқарган «Матиз» ариққа ағдарилиб кетди
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида ўсмир йигит бошқарган «Матиз» ариққа тушиб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 15 июнь куни соат 14:30ларда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган Қорасув-Уйғур маҳалласига олиб борувчи йўлнинг 2-километрида 2004 йилда туғилган ўсмир бошқарувида бўлган «Матиз» ариққа тушиб кетган. Оқибатда ҳайдовчининг ёнида бўлган, 2004 йилда туғилган йўловчи тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўсмир машинани уйдан сўроқсиз миниб чиққан ва ҳаракатланиб кетаётганда бошқарувни йўқотган.
Ҳозирда Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:51 / 06.10.2024
Йўлларда авариялар кўпайди, тезлик ҳайдовчиларни қотилга айлантирмоқда
14:33 / 06.10.2024
Қорақалпоғистондаги ЙТҲда велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлди
22:21 / 03.10.2024
Жиззахда Сурхондарё вилоятига тегишли машиналар иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди
10:35 / 03.10.2024