Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда таниқли актриса номидан сохта саҳифа очиб, одамларнинг пулларини ўзлаштирган 10-синф ўқувчиси ушланди
Самарқандда таниқли актриса номидан сохта саҳифа очиб, одамларнинг банк карталаридаги пулларини ўзлаштирган 10-синф ўқувчиси ушланган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 март куни Нукус шаҳрида яшовчи Д.К. шаҳар ИИБга мурожаат қилган. Мурожаатда ёзилишича, 14 март куни қизи Н.Р.нинг Instagram ижтимоий тармоғидаги профилига «giveaway-asal» ва «asalshodieva_dar1t» номи билан очилган номаълум саҳифаларнинг эгаси томонидан «Сиз 200 минг сўм пул мукофотини ютиб олдингиз» деган мазмундаги хабар келган. Номаълум шахс билан ёзишма жараёнида Н.Р. унинг алдовларига ишониб, ўзига тегишли банк картасининг коди ва паролини унга ёзиб юборган. Сўнг шу куни соат 21:00ларда банк картасида мавжуд бўлган жами 600 минг сўм миқдордаги пули йўқолганини билиб қолган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-техник тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳрида яшовчи 2003 йилда туғилган А.А. содир этгани аниқланган. Ҳозирда ушбу фуқаронинг бошқа турдош жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
13:08 / 09.12.2025
Отасини таъминлашдан бўйин товлаган ўғил 15 суткага қамалди
17:31 / 04.12.2025
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари ҳавони ифлослаб келгани аниқланди
17:53 / 25.11.2025
Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
14:21 / 25.11.2025