Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«40 млрд сўмга алоҳида подстанция харид қиламиз» – Президент метродаги муаммолар ечими тўғрисида тўхталди
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги бир қатор лойиҳалар билан танишди ҳамда Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари иштирокида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, тадбирдаги нутқи давомида давлат раҳбари кейинги пайтда метрода кўп кузатилаётган муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди.
“Тошкент метрополитени бўйича катта лойиҳаларни амалга оширдик. Албатта, кейинги пайтда айрим муаммолар кузатиляпти. Лекин ўша муаммолар негизига етиб боришимиз керак.
Тошкент метросининг энергия таъминоти узоқ йиллар модернизация қилинмаган. Бу турли техник камчиликлар юзага келишига сабаб бўлган. Ҳозир 40 млрд сўмлик алоҳида подстанция харид қиляпмиз. Тошкент метрополитенининг энергия тизими алоҳида бўлади”, дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026