Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ever Given кемаси эгаси Сувайш каналига етказилган зарар учун 540 млн доллар тўлайдиган бўлди
Сувайш канали маъмурияти раҳбари Усома Робининг сўзларига кўра, томонлар ишни судсиз ҳал қилиш бўйича келишув имзолаган.
Март ойида Сувайш каналида кемалар қатновини тўсиб қўйган Ever Given контейнер ташувчи кемаси эгаси етказилган зарар учун 540 миллион доллар тўлайди. Бу ҳақда TNG News хабар берди.
Сувайш канали маъмурияти раҳбари Усома Робининг сўзларига кўра, томонлар ишни судсиз ҳал қилиш бўйича келишув имзолаган.
Қайд этилишича, келишув Сувайш канали раҳбарияти компанияга нисбатан даъво суммасини 916 миллиондан 540 миллион долларга туширганидан сўнг имзоланган.
Хитойдан Нидерландиянинг Роттердам шаҳрига сузган 400 метрлик Ever Given контейнер ташувчи кемаси 23 март куни Сувайшда саёзликка ўтириб қолганди. Уни 6 кун ўтибгина жойидан силжитишга ва канални очишга муваффақ бўлинган. Бу вақт ичида каналга икки томондан кириш жойида юзлаб кемалардан иборат тирбандлик юзага келган. Каналдаги ҳаракатни 3 апрелдагина тўлиқ тиклашга муваффақ бўлинган.
Мавзуга оид
21:40 / 08.01.2025
Миср Сувайш каналининг янги тармоғини синовдан муваффақиятли ўтказди
11:36 / 26.01.2024
БМТ: Сувайш канали орқали савдо қилиш ҳажми 42 фоизга камайди
22:49 / 13.12.2023
Исроил Бен Гурион канали лойиҳасига қайтиши мумкинми?
13:45 / 08.04.2023