«Биз ҳеч қандай вазиятда пандемия назорат остида эканлигини айта олмаймиз. Ҳозирги вазиятимиз мамлакат охирги 1,5 йил ичида бошдан кечиргандагидек оғир эмас, бироқ жиддий», деб айтган вазир Мариана Силва Виейра.
Португалияда охирги суткада феврал ойидан бери энг кўп сонда кунлик касалланиш ҳолати қайд этилди ва 2 мингдан кўпроқни ташкил қилди. Касалланиш ҳолатлари асосан Лиссабонда ва Тежу водийси ҳудудида қайд қилинган.
Таъкидланишича, комендантлик соати 2 июлдан бошланади ва соат 23дан 5гача амал қилади. У вирус тарқалиши даражаси юқори бўлган 45та муниципалитетда жорий этилади.











