Президент Шавкат Мирзиёевнинг айрим вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тўғрисидаги қарори имзоланди.
Қарорга асосан, қуйидагиларнинг вазир ўринбосари мақоми бекор қилинди:
- Маданий мерос департаменти бошлиғи Камола Акилова;
- Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи Козим Туляганов;
- Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев.
Акмал Мирзаев транспорт вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, давлат қўмиталарида ҳам ўзгаришлар бўлди:
- Шамсиддин Алимов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;
- Нуритдин Муратов ва Нодир Мухитдинов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосарлари лавозимидан озод этилди;
- Дилшод Холмуродов Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;
- Махмуджон Зиядуллаев Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;
- Олим Ҳакимов Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;
- Абдушукур Ҳамзаев Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – Ўрмон хўжалиги илмий изланиш институти директори лавозимидан озод этилди;
- Бахтиёр Атамурадов «Ўзбекчорванасл» агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – «Ўзбекчорванасл» агентлиги директори лавозимидан озод этилди;
- Фазлиддин Умаров ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари – ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимидан озод этилди.














