Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мева-сабзавотлар экспортида узумнинг улуши 2 бараварга кўпайди – Шавкат Мирзиёев
Давлат раҳбари бошчилигида узумчилик ва ипакчилик соҳасидаги мавжуд муаммолар ҳамда бу тармоқларни ривожлантиришда муҳим вазифалар бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
“Биз вилоятларга борганимизда ҳокимлардан ташаббуслар кутамиз. Мақсадимиз – янги Ўзбекистонда одамларни рози қилиш, одамлар даромадини ошириш. Бугунги режамиз 44 та туманни узумчилик бўйича тажриба сифатида танламоқчимиз. Узумчилик соҳасига ҳам бевосита президент эътибор қаратаётгани бежизга эмас.
Узумчилик бу – халқимизнинг асрлар давомидаги миллий деҳқончилик маданияти, урф-одатларимиз билан бевосита боғланиб кетган. Ҳар бир ҳовлида узум, ишком бўларди. Ҳатто Тошкент шаҳрида ҳам узумзорлар бор эди. Халқимизнинг ҳусайни, тоифи, Ризамат ота, келинбармоқ ва кишмиш каби узумларининг довруғи узоқ-узоқларгача танилган.
Сўнгги тўрт йилда 52 минг гектар янги токзорлар ташкил этилиб, соҳага 210 млрд сўм субсидиялар ажратилди. Мева-сабзавотлар экспортида узумнинг улуши 2 бараварга кўпайди.
Бугунги кунда 90 минг гектар майдонда узум етиштирилиб, соҳа 900 минг аҳолининг доимий ва мавсумий бандлигини таъминламоқда.
Самарқанд (30 минг гектар), Тошкент вилояти (13 минг г.), Сурхондарё (9 минг г.), Жиззах (7,5 минг г.), Қашқадарё (6,8 минг г.), Бухоро (6 минг г.), Наманган ва Навоий (4,5 минг гектардан) – узумчиликда майдон жиҳатидан етакчи ҳудудлар ҳисобланади.
Жаҳон бозорида хўраки узум савдоси мевалар ичида учинчи ўринда бўлиб, ҳар йили унга бўлган талаб ўртача 350 млн долларга ўсмоқда (жами йиллик экспорт ҳажми 10 млрд доллар).
Агар таҳлил қилсак, хўраки узум бўйича экспорт салоҳиятимиз камида 600 млн доллар (бу йил 200 млн доллар), майиз – 500 млн доллар (бу йил 130 млн доллар). Бу биз учун жуда катта имкониятдир.
Европада 800 млн, Хитой – 600 млн, Россия – 300 млн, Ҳиндистон – 250 млн долларлик экспорт бозори мавжуд. 1 гектар хўраки узум етиштириш учун ўртача 100 млн сўм харажат қилиб, 4 йилдан кейин йилига 250 млн сўм соф фойда олса бўлади.
Лекин, узумчилик соҳасида йиллар давомида тўпланган тажриба йилдан йилга йўқотиб борилмоқда. Хусусан, айрим ҳудудларда йирик токзорлар майдони сўнгги тўрт йилда 7 минг гектарга камайган.
Мисол учун, Қашқадарёда 2,5 минг гектар, Наманган – 2,4 минг, Сурхондарё – 1,2 минг, Андижонда – 645 гектар майдон камайиб кетган.
Маҳаллий узумлар ҳосилдорлиги Осиёнинг бошқа давлатларига нисбатан 1,5-2 бараварга кам. Бизда ўртача ҳосилдорлик 1 гектарга 7-7,5 тоннани ташкил этса, Туркия, Хитой, Эрон ва Ҳиндистонда 21-24 тоннага тўғри келади”, – президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
18:06 / 01.07.2026
Фермерни сўкаётган ҳокимлар “дух”ни қаердан оляпти?
19:05 / 28.06.2026
“Хоҳлаган экинни экиш мумкин” – Янги тартиб фермерга нима беради?
11:30 / 25.06.2026
Қува тумани ҳокими ҳам фермерни ҳақоратлагани айтилмоқда
17:20 / 23.06.2026