Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехияда аёллар фамилияларини қўллашдан воз кечилди
Чехиялик аёллар эндиликда ҳужжатларда ўз фамилиялари охирида “ова” қўшимчасини қўлламасликлари мумкин. Республиканинг иш юритиш ҳақидаги қонунларига бу борадаги тегишли тузматмаларни президент Милош Земан имзолади.
Novinky.cz нашрининг хабар беришича, бунгача Чехияда аёллар фамилиялари охирига “ова” қўшимчаси қўшиб келинган. Бу қоида хорижлик аёллар фамилияларини кўрсатишда ҳам қўлланган.
Мисол учун, Германия канцлери Ангела Меркель Чехияда “Merkelová”, америкалик сиёсатчи Хиллари Клинтон эса “Klintonová” деб айтилган.
Ушбу қўшимчани фақатгина хорижий фуқаролар билан никоҳда бўлган ва бошқа давлатда яшаш ҳуқуқига эга бўлган чехиялик аёлларга қўлламасликка рухсат берилган.
Бироқ тилшунослар бу тузатмага қарши чиқишмоқда. Уларнинг фикрича, ушбу қўшимчадан воз кечилиши ҳужжатларда гап эркак ёки аёл ҳақида кетаётганини билишда чалкашликка олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
09:14 / 27.05.2026
Чехиялик фуқаро Eurojackpot лотереясида 120 млн евро ютди
22:01 / 26.05.2026
Украинага ёрдам берувчи давлатлар коалицияси икки баробар қисқаргани маълум бўлди
20:20 / 01.05.2026