Фан-техника | 17:05 / 15.07.2021
41776
1 дақиқада ўқилади

Олимлар смартфонни бармоқлар орқали қувватлаш имконини берадиган қурилма ихтиро қилишди

Ушбу қурилма ишлаши учун ҳаракатланиш шартмас, у бармоқ учларида ўз-ўзидан пайдо бўладиган терни электрга айлантира олади. 

Фото: Lu Yin

Калифорния университети олимлари техникани бармоқ учлари ёрдамида қувватлаш имконини берадиган қурилма прототипини яратишди, деб хабар берди The Science Times.

Қурилма ташқи кўринишидан пластирга ўхшайди. Ушбу қурилма ишлаши учун ҳаракатланиш шартмас, у бармоқ учларида ўз-ўзидан пайдо бўладиган терни электрга айлантира олади.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, бармоқ учларида организмдаги энг юқори концентрациядаги тер безлари жойлашган бўлиб, ҳар бир бармоқда тананинг бошқа қисмларига нисбатан 100 баравардан 1000 бараваргача кўпроқ тер ажралиб чиқади.

Электр ўтказгичлар терни шимиб олади, электродлардаги ферментлар электр ишлаб чиқариш учун кимёвий реакция ҳосил қилади. Сўнгра энергия кичик конденсаторга йиғилади ва қурилмани қувватлаш учун ишлатилади.

Қурилма 10 соат давомида электрон қўл соатини 24 соатга қувватлантиришга етарли бўлган 400 миллижоул энергия тўплади. Бу фақат битта бармоқдаги қурилма натижаси ҳисобланади. Олимлар келгусида қурилма ҳажмини янада ошириш ниятида.

Мавзуга оид

Эълонлар