10:16 / 16.07.2021
1356

Жорий йил олти ойда Самарқанд вилоятида 507 та ёнғин содир бўлди

Жорий йил олти ой давомида Самарқанд вилоятида 507 та ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари У.Ахроров иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2021 йил ўтган олти ой мобайнида Самарқанд вилояти ҳудудида 507 та ёнғин содир бўлган. Ушбу ёнғинларда 8 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Яна 20 нафар фуқаро турли даражаларда тан жароҳатлари олган.

Таъкидланишича, жойларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузаётган 979 нафар раҳбар, жавобгар шахслар ва фуқаролар 227 миллион 342 минг 500 сўм миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, зудлик билан бартараф этилмаслиги ёнғин содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган 386 та корхона, бино ва иншоотларнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилган. 7 609 та электр ускуна, мослама ва агрегатлардан фойдаланиш тақиқланган.

Вилоятда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги мавжуд муаммо, камчиликлар юзасидан ҳокимликларга 252 та ва юқори ташкилотларга 518 та ахборотнома, маълумотнома ва тақдимномалар киритилган.

Top