Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Токио-2020 Олимпиадасининг очилиш маросими ўтказилади. Олимпиячилар парадида Ўзбекистон бу сафар олдинроқ чиқади
Бугун, 23 июль куни Токио-2020 Олимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Тадбир Токиодаги «Миллий» стадионда ўтказилади. XXXII ёзги Олимпия Ўйинлари очилиш маросимига томошабинлар киритилмайди. Фақатгина 950 нафардан иборат дипломатлар, ҳомийлар ва Олимпия қўмитаси аъзолари стадионда бўлишади. 15 нафар давлат ва халқаро ташкилот раҳбарлари ҳам айнан стадиондан ушбу воқеани жонли кузатиб боришлари режалаштирилган.
Расмий парад пайти спортчи ва делегациялар аъзолари коронавирусдан ҳимояланиш чораларини кўришади. Барча иштирокчилар ҳимоя ниқобларида бўлишлари ва ижтимоий масофани сақлашлари шарт.
Ижтимоий масофа стадионгача 2 метр, стадионнинг ичида 1 метрни ташкил этади. Тана ҳарорати 37,5 дан юқори бўлганлар стадионга киритилмайди. Спортчилар чиқишини Олимпиада ватани Греция делегацияси бошлаб берса, Япония мезбон сифатида якунлайди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон япон алифбосида тартиб рақами бўйича 25-ўриндан жой олгани сабабли, бу сафарги маросимда аввалгиларидан олдинроқ чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари Оксана Чусовитина ва Бобо Усмон Батуров бўлишади.
Маълумот учун, Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланадиган очилиш маросими ахборот ҳамкоримиз «Спорт ТВ» орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Мавзуга оид
19:35 / 29.12.2021
Токио-2020 ғолибларига аталган йил. «Uzbekistan Sport Awards-2021» миллий мукофоти лауреатлари эълон қилинди
14:06 / 25.08.2021
Эркин кураш жамоаси бош мураббийи: «Токиода шогирдларимдан кўпроқ нарса кутган эдим»
05:42 / 24.08.2021
Туркманистон тарихида олимпиада совриндори бўлган илк спортчига Lexus ва квартира совға қилинди
07:43 / 10.08.2021