Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқда 60 метр чуқурликка тушиб кетган инсон ҳаёти сақлаб қолинди
Фото: ФВВ ахборот хизмати
Қамчиқ довонида 60 метр чуқурликка тушиб кетган фуқаро қутқариб олинди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, “Тошкент-Водий” йўналишида тўхтаб турган Нексия русумли автомашина йўловчиси йўлнинг чекка қисмида эҳтиётсизлиги сабабли тахминан 50-60 метр пастликка тушиб кетиб, турли даражада тан жароҳатлари олган.

Воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида жабрланган фуқарони пастликдан олиб чиқишган ва тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширишган.
Айни вақтда жабрланувчига Наманган вилояти Поп тумани марказий шифохонаси ходимлари томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳозирда унинг аҳволи ўрта даражада деб баҳоланган.
Мавзуга оид
10:17 / 25.03.2026
272 та масжидда фавқулодда огоҳлантириш ускуналари ўрнатилди
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
19:23 / 22.03.2026
Бойсунда жарликка тушиб кетган аёл қутқарилди
20:16 / 16.03.2026