Дастлабки босқичда Олтибоев мўғулистонлик Дуренбаяр Улзибаярни илк дақиқадаёқ иппон баҳоси билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди.

1/8 финалда Олимпиаданинг икки карра совриндори нидерландиялик Ҳенк Грол ҳам илк дақиқадаёқ мағлуб этилди. 20-сонияда Олтибоев ўз услубида тиззада ўтирган ҳолда рақибини устидан ошириб ташлаш усули билан иппон баҳосини қўлга киритди.
Унга чоракфиналда жуда кучли рақиб рўбарў бўлди. Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, чехиялик Лукаш Крпалекка қарши беллашувни ҳам ўзбекистонлик курашчи фаол бошлади ва рақибга суст ҳаракатлари учун шидо ёзилди, аммо Олтибоев ҳужумга ўтишда кичик хатога йўл қўйди ва Крпалек бундан фойдаланиб битта вазари баҳоси ишлаб олди. Унга жанг якунига қадар яна битта шидо ёзилди, аммо у ғалабани кураш сўнгига қадар ушлаб қолди.

Энди Олтибоев бронза медали учун ўтиш босқичида украиналик Якуб Хаммога қарши гиламга чиқади.


















