Жамият | 11:11 / 01.08.2021
18734
1 дақиқада ўқилади

Қўқон ички ишлар бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Подполковник Нурилла Баҳодирович Султонов Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинлови амалга оширилди.

ИИБ матбуот хизмати хабар беришича, Нурилла Султонов Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Нурилла Султонов ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармасида фаолият юритган.

Мавзуга оид